Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистондаги президент сайловлари 3 ойга қолдирилди
Фото: REUTERS
Афғонистоннинг мустақил сайлов комиссияси президент сайловларининг 2019 йил 20 июлга кўчирилишини эълон қилди. Бу ҳақда комиссия раиси Гулжон Абдулбади Сайёдга иқтибос келтирган ҳолда 1TV телеканали маълум қилди.
Аввалроқ сайлов комиссияси 20 апрелга белгиланган сайловларнинг 3 ойга қолдирилишини маълум қилган.
Комиссия раисининг айтишича, сайловларнинг кўчирилиши октябрдаги парламент сайловларида вужудга келган муаммолар ҳамда “Толибон” ҳаракати вакиллари билан тинчлик сулҳи тузиш бўйича музокараларга тайёргарлик билан боғланган.
Афғонистон президенти вакили ўринбосари Шоҳ Ҳусайн Муртазофийнинг маълум қилишича, ҳукумат сайловларнинг янги санасига рози бўлган.
Афғонистонда президент сайловлари иштирокчиларини рўйхатга олиш 22 декабрда бошланган, бироқ ҳозирча даъвогарлардан бирортаси рўйхатдан ўтмаган.
Мавзуга оид
12:23 / 02.05.2026
Австрия афғон муҳожирларини Ўзбекистон орқали депортация қилишни режалаштиряпти
11:34 / 28.04.2026
“Империялар қабристони” – нега йирик давлатлар Афғонистонни бўйсундира олмаган?
23:39 / 27.04.2026
Покистон афғон университетини ўққа тутди: 7 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди
11:30 / 23.04.2026