Спорт | 21:30 / 30.12.2018
9865
3 дақиқада ўқилади

«Манчестер Сити» иккинчи ўринга қайтди

Англия Премьер-лигасининг 20-турида «Саутҳемптон» «Манчестер Сити»ни қабул қилди. «Сент-Мэри» стадионида кечган учрашув меҳмонларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ғолиблар сафида голларга Давид Сильва ва Серхио Агуэро муаллифлик қилишди, яна бир голни «Саутҳемптон» яримҳимоячиси Жеймс Уорд-Прауз ўз жамоаси дарвозасига йўллаб қўйди. «Авлиёлар»нинг ягона голи Пьер-Эмиль Хёйбьерг номига ёзилди. Ўйиннинг 85-дақиқада Хёйберг қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Шу тариқа, «Манчестер Сити» чемпионатда қаторасига икки мағлубиятдан кейин ғалабага эришди, «Саутҳемптон» қаторасига иккинчи ўйинда мағлуб бўлди.

Эндиликда «Манчестер Сити» очколари сонини 47тага етказиб, Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида иккинчи ўринга қайтди, Хосеп Гвардиола шогирдлари пешқадам «Ливерпуль» билан орадаги фарқни 7тага қисқартирган. «Саутҳемптон» 15 очко билан – 17-ўринда қолган.

Кейинги турда «Манчестер Сити» ва «Ливерпуль» ўзаро куч синашади.

Тур доирасидаги яна бир учрашувда «Бёрнли» «Вест Ҳэм»ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобидаги ғалабага эришди. Голларга Крис Вуд ва Дуайт Макнил муаллифлик қилишди. Шу тариқа, «Бёрнли» чемпионат ўйинларидаги 3 ўйин давом этган мағлубиятли сериясини тўхтатди.

Эндиликда «Вест Ҳэм» 27 очкоси билан 11-ўринда, «Бёрнли» 15 очкоси билан – 18-ўринда жойлашган.

Англия чемпионати
20-тур
Саутҳемптон – Манчестер Сити 1:3
(1:3, 0:0)
Голлар: 0:1 – 10 Сильва, 1:1 – 37 Хейбьерг, 1:2 – 45, автогол Уорд-Проуз, 1:3 – 45 Агуэро.
Саутҳемптон – Маккарти, Стивенс, Беднарек, Таргетт, Рэмзи, Лемина (Редмонд, 46), Ромеу (Валери, 59), Хейбьерг, Эльюнусси, Уорд-Проуз, Остин (Лонг, 68).
Манчестер Сити – Эдерсон, Лапорт, Компани, Данило, Зинченко, Сильва, Фернандиньо (Уокер, 86), Марез (Сане, 84), Бернарду Силва, Стерлинг, Агуэро (Габриэл Жезус, 73).
Огоҳлантиришлар: Агуэро (32), Остин (58), Компани (72), Беднарек (73), Данило (78).
Четлатиш: Хейбьерг (85).

Бёрнли – Вест Ҳэм 2:0 (2:0, 0:0)
Голлар: 1:0 – 15 Вуд, 2:0 – 34 Макнил.
Бернли – Хитон, Тарковски, Тэйлор, Бардсли, Ми, Гудмундссон, Корк, Вествуд, Макнил, Барнс, Вуд (Воукс, 90).
Вест Ҳэм – Фабианьски, Огбонна, Диоп, Крессуэлл, Райс, Снодграсс (Диангана, 46), Антонио, Фелипе Андерсон, Нобл, Арнаутович (Шанде Силва, 73), Перес (Кэрролл, 46).
Огоҳлантиришлар: Снодграсс (23), Нобл (29), Барнс (38), Кэрролл (57), Райс (61).

Мавзуга оид