Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда “Осиёнинг энг қимматбаҳо оти” нобуд бўлди
Фото: Sputnik
29 декабрда Қирғизистоннинг Чуй вилоятидаги Манас қишлоғида кўпкаридаги мусобақадан кейин республикадаги энг катта, Барон лақабли от ўлиб қолди. Бу ҳақда отнинг эгаси Алмаз Қўлдошев маълум қилди.
“Мен Баронни кўпкарига олиб чиқдим, ўйиндан кейин одамлар орасидан ўтаётганимизда у тўсатдан ерга қулаб тушди ва жони узилди. Одамлар нимагадир муллани чақиртиришди. Ҳамма қайғура бошлади, баъзилар ҳаттоки кўзларига ёш олди”, деб айтмоқда от эгаси.
“Бу от Осиёдаги энг қимматбаҳо от эди. Унинг ўлими сабаби нимадалигини билмайман”, деб қўшимча қилган Қўлдошев. Аввалроқ ушбу от учун миллион доллар таклиф қилинган. От эгасининг айтишича, унга шундай таклиф икки кун аввалгина билдирилганди.
Барон инглиз чопқир отининг оғир юк ташувчи от билан дурагайи бўлган. У 920 кг тош босган, бўйи яғринида 187 см келган. Барон кўпкари учун энг яхши отлардан бири ҳисобланган. У Қирғизистонга 2012 йилда Омскдан олиб келинган. Ўшанда отга 5 минг доллар берилган.
Қўлдошевда ушбу от пайдо бўлгандан кейин у отдан зот олиш учун 14 та бия сотиб олган. От эгасининг таъкидлашича, Барондан олинган ҳар бир тойчоқни 10 минг доллардан сотган ва уларга талаб катта бўлган.
Мавзуга оид
09:13 / 28.01.2026
Қирғизистон Россия устидан ЕОИИ судига даъво аризаси киритди
20:56 / 16.01.2026
Қирғизистонда телеканалларга рус тилидаги контент намойиши қисман чекланди
19:20 / 12.01.2026
Маккада қирғизистонлик зиёратчилар учун бепул меҳмонхона қурилиши бошланди
18:09 / 07.01.2026