Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung тахланувчи экранли телевизорини патентлади
Жанубий Кореянинг Samsung компанияси тахланувчи экранли мослашувчан телевизорини патентлади. АҚШ патент ва савдо маркалари бошқармаси (USPTO) шу ҳақида хабар берди.
«Rollable display device» («Мослашувчан дисплей қурилмаси») номини олган ишланма патентида телевизор вертикал бўйича ўзига хос тугунча шаклида тахланиши қайд этилган.
Тахланган телевизорни икки томон модулларини ҳаракатга келтириб очиш мумкин.
Samsung 8-11 январь кунлари Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган CES 2019 кўргазмасида шундай телевизор прототипини намойиш қилиши кутилмоқда.
Экспертларнинг сўзларига кўра, тахланувчи телевизор модели устида ишлаётган LG компанияси бу борада Samsung'га муносиб рақиб бўла олади. Компания ўз прототипини 2018 йилнинг январида намойиш қилганди, бироқ Samsung ишланмасидан фарқли ўлароқ, LG телевизори экрани пастга қараб тахланади.
Мавзуга оид
20:18 / 06.06.2026
Янги Samsung Galaxy S27 Pro смартфони ҳақида маълумот берилди
12:01 / 21.05.2026
Samsung иш ташлаш бошланишига 1,5 соат қолганда касаба уюшмаси билан келишувга эришди
08:42 / 06.05.2026
Samsung компаниясининг бозор капиталлашуви 1 триллион долларга етди
23:34 / 18.04.2026