Спорт | 21:12 / 31.12.2018
33601
1 дақиқада ўқилади

Мэйвезер япониялик кикбоксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди

Фото: Issei Kato / Reuters

Америкалик боксчи Флойд Мэйвезер япониялик кикбоксчи Тенсин Насукавани биринчи раундда техник нокаутга учратиб ғалаба қозонди. Rizin промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилган жанг бокс қоидалари бўйича ўтказилди. 

Насукава уч марта нокдаунга учраганидан сўнг унинг жамоаси жангни тўхтатишга қарор қилди. 

Баҳс уч дақиқадан уч раунд бўлиб ўтиши мўлжалланганди. Америкалик боксчи ушбу ғалабаси учун 9 млн доллар олади.  

41 ёшли Мэйвезер шу пайтгача 50та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. 

Насукава эса аралаш жанглар бўйича тўртта ва кикбоксингда 28 ғалабага эришган.

Reuters
Reuters

 

Reuters

 

Reuters
Reuters

Мавзуга оид