Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
34 млн сўмлик заргарлик буюмларини ўғирлаган аёл қўлга олинди
Фото: Валерий Мельников
Шу йилнинг 8 ноябрь куни фуқаро Ш.Т. (аёл) Бухоро шаҳар ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
У жорий йилнинг 28 октябрь кунидан 7 ноябрь кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс уйига кириб, у ердан умумий қиймати 34 млн 500 минг сўм бўлган 14 турдаги заргарлик буюмларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Бухоро тумани Кўчкўмар маҳалласида яшовчи Ш.Т. (аёл) содир этганлиги аниқланиб, ушланган.
Тергов давом этмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
17:40 / 30.04.2026
Бухородаги тарихий мажмуа олдида ноқонуний тарғибот: ММА турнири баннерида онлайн қимор ўйини логотипи ҳам бор
09:15 / 30.04.2026
Бухоро ва Сурхондарёда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди
16:29 / 24.04.2026
“Бухоро бўйича алоҳида йиғиламиз” – Маданий мерос агентлиги Бухоро этнотуристик маркази ҳақидаги саволни жавобсиз қолдирди
20:10 / 18.04.2026