23:47 / 01.01.2019
4283

Жаир Болсонару Бразилия президенти лавозимини бажаришга киришди 

Фото: AP

Бразилиядаги президент сайловлари ғолиби Жаир Болсонару 1 январда мамлакат раҳбари лавозимини бажаришга киришди. У миллий конгрессдаги (парламент) тантанали йиғилишда қонунчилик ва суд идоралари вакиллари, хорижий меҳмонлар кўз ўнгида қасамёд келтирди.  

“Конституцияни сақлаш, ҳимоя қилиш ва унга риоя қилишга, қонунга амал қилишга, Бразилия халқи манфаати учун ишлашга, Бразилиянинг бирдамлиги, яхлитлиги ва мустақиллигини қўллаб-қувватлашга қасамёд қиламан”, деб айтган Болсонару.

Бразилия етакчилари амал қиладиган анъанага кўра, Болсонару миллий конгресс биносига йиғилганларни қаршилаб Rolls-Royce кабриолетида келган. У билан бирга машинада рафиқаси Мишель ва ўғилларидан бири Карлос бўлган. Аввалроқ янги президент анъанани бузиб, хавфсизлик нуқтаи назаридан усти очиқ машинада юришдан воз кечиши мумкинлиги маълум қилинган. Гап шундаки, 2018 йил сентябрда сиёсатчига намойишлардан бирида суиқасд қилинган ва у олинган жароҳатлардан кейин бир неча ҳафта шифохонада тикланишига тўғри келган.

Янги президентнинг мандати муддати 2022 йил 31 декабрда якунига етади. 

Top