21:01 / 01.01.2019
15638

Зангиота туманида 3 киши уйни иситмоқчи бўлиб, вафот этганди - Расмий 

Зангиота туманида уйини иситмоқчи бўлган хонадон эгаси вафот этганди. Бундан икки йил аввал юз берган воқеа тафсилотларини Ўзбекистон ёнғинга қарши кураш жамияти раҳбари Алишер Ҳасанов Kun.uz'га айтиб берди. 

«Уй эгаси кўчадаги номутахассис киши «мўрининг оғзини ёпиб қўйинг, хона иссиғи чиқиб кетмайди», деб айтган маслаҳатига қулоқ тутиб, барча айтилган ишни бажарган. Эрталабга қадар 3 киши шу уйда ҳаётдан кўз юмган», - дейди у. 

Ички ишлар вазирлиги 2017 йил март ойида, деярли Ҳасанов тасвирлаган ҳолатга яқин, бахтсиз воқеадан хабар берганди. Унда таъкидланишича, Зангиота туманидаги хонадонлардан бирида қўлбола иситиш мосламасидан фойдаланиш оқибатида ёнғин содир бўлган. Ҳодиса натижасида 15 квадрат метр майдонда уйнинг том, шифт қисми ва жиҳозлар ёниб кетган. Ёнғинни бартараф этиш пайт уй эгасининг ҳам куйган ҳолдаги жасади топилгани айтилганди

Шунингдек, 2018 йилнинг 22 декабрь куни Зангиота туманида яшаган Ф.А. (аёл) уйида темир идишга кўмир ёқиб, назоратсиз қолдириши оқибатида кўмир исидан заҳарланиб, касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган

Сўнгги пайтларда уйни иситиш мақсадида кўмир, ўтин, айрим ҳудудларда қўлбола мосламалардан фойдаланишда эътиборсизлик қилган кўплаб фуқаролар ҳаётдан кўз юмди. ​

Top