Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезияда кўчкилар оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди
Сешанба куни Индонезиянинг Ғарбий Ява провинциясидаги турар-жой биноларига келиб тушган кўчкилар натижасида камида 15 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters маҳаллий расмийларга таянган ҳолда хабар қилмоқда.
30 дан ортиқ уй кўчки остида қолган, камида 20 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Фожиага кучли ёмғирлар сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Айни дамда қутқарувчилар жабрланувчиларни қидириш ишларини тиклашди, аввалроқ бу давом этган кучли ёмғир оқибатида тўхтаб қолганди. «Юмшоқ тупроқ қутқарув жамоалари учун хавф туғдирмоқда», - дея тезкор хизматлар вакилининг сўзларини келтиради Reuters.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Индонезияда юз берган цунами қурбонлари сони 400 кишидан ошганди.
Мавзуга оид
11:29 / 27.06.2026
TikTok ва YouTube Индонезияда 16 ёшгача бўлган фойдаланувчиларнинг аккаунтини ўчирди
09:25 / 06.03.2026
Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган сайёҳлар учун субсидия ажратилади
08:56 / 27.02.2026
2026 йилда Имом Бухорий мажмуасига 100 минг индонезиялик зиёратчи келиши кутилмоқда
11:17 / 10.02.2026