Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Молия вазири: 2019 йилда истеъмол инфляцияси 15 фоиз миқдорида бўлиши кутилмоқда
Фото: Маъруф Асқаров / KUN.UZ
2019 йилда истеъмол секторида инфляция даражаси 15 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров маълум қилди.
«Умумий ҳисобда 2018 йил давомида истеъмол секторидаги инфляция даражаси 14,3%ни ташкил этди. Ўйлайманки, 2019 йилда ҳам бу кўрсаткич 15 фоиздан ортиқ бўлмайди», - дейди Қўчқоров.
2018 йилнинг охирги тўрт ойи давомида товар ва хизматларнинг истеъмол нархлари ўсиш даражаси 7,6 фоизни ташкил этганди. 2018 йил декабрь ойида товарлар нархи ўртача 2,3 фоиз, йил бошидан эса 13,8 фоизга қимматлашган бўлса-да, ушбу гуруҳ индекси истеъмол секторидаги умумий йиллик инфляция даражасидан бирмунча пастроқ даражани ташкил этди (14,3 фоиз).
Нарх-наво сиёсатини барқарорлаштириш, кескин ошиб кетишларнинг олдини олиш мақсадида Бош вазир ўринбосари - Молия вазири Жамшид Қўчқоров йирик савдо дўконлари тармоқлари билан ҳамкорликда ҳар кунлик ўзгаришни қайд этишни таклиф қилди. Унинг айтишича, нарх ошганда унга таъсир қилган омиллар ўрганилади, салбий ҳолатлар бартараф этилиши кўзда тутилади.
Мавзуга оид
20:30 / 14.04.2026
Ўзбекистонда 2026 йилда иқтисодий ўсиш ҳам, инфляция ҳам кутилганидан тезроқ бўлади – ХВЖ миссияси
08:17 / 07.04.2026
Жаҳон бозорида янги босим: ХВЖ уруш оқибатларини санаб ўтди
21:34 / 06.04.2026
Март ойидаги инфляция: қайси маҳсулот қанчага қимматлашди?
18:45 / 30.03.2026