Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Bristol-Myers Squibb фармацевтик компанияси 74 миллиард долларлик харидни амалга оширишга яқин турибди
АҚШнинг Bristol-Myers Squibb фармацевтик компанияси саратонга қарши дори воситасини ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи Celgene биотехнологик компаниясини 74 млрд долларга сотиб олмоқчи. Бу ҳақда CNBC телеканали хабар берди.
Таъкидланишича, Celgene акциядорлари харид учун Bristol-Myers Squibb’нинг биттадан акцияси ва ҳар бир акция учун 50 доллардан нақд пул олишади. Шу тариқа Celgene акциялари 102,43 долларга баҳоланган.
Компаниялар директорлар кенгаши битимни маъқуллашган. Агар у амалга оширилса, унда ҳосил бўлган компания дунёнинг энг йирик фармацевтик компанияларидан бирига айланади.
Мавзуга оид
21:00 / 27.04.2026
Олимлар юрак саратонининг кам учраши сабабини аниқлади
16:03 / 04.03.2026
Ўзбекистонда саратонга қарши курашиш бўйича миллий дастур қабул қилинади
19:22 / 31.01.2026
Ўзбекистонда АҚШ олимлари билан саратонни эрта аниқлаш бўйича янги лойиҳа ишлаб чиқилди
14:47 / 22.12.2025