Жаҳон | 01:45 / 04.01.2019
11153
2 дақиқада ўқилади

Америкаликлар Хитойга бориш улар учун хавфли эканлигидан огоҳлантирилдилар

Фото: Yuri Gripas / Reuters

АҚШ давлат департаменти америкалик фуқароларни Хитойга бориш хавфли бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди, чунки Хитой ҳукумати уларга юртларига қайтишга тўсқинлик қилиши мумкинлиги хавфи бор. Бу ҳақда давлат департаменти сайтидаги хабарда айтилган. 

Маълум қилинишича, Хитой раҳбарияти ўз ваколатларидан америкаликларга Хитой ҳудудини тарк этишга йўл бермаслик учун фойдаланмоқда. Жумладан, гап “чиқишга тақиқ” деб аталган чора ҳақида кетмоқда. Ушбу тақиқ ёрдамида америкаликлар Хитойдан йиллаб чиқарилмасликлари мумкин.

Давлат департаментида таъкидланишича, америкаликлар АҚШ консуллик хизматларига мурожаат қила олмай ёки улар содир этган жиноят бўйича бирор маълумот ололмай ҳибсда ушланиб турилишлари мумкин. Шунингдек, улар “давлат хавфсизлиги” билан боғлиқ сабабларга кўра сўроқларга тортилишлари мумкин.

Декабрь ўрталарида Хитой Huawei компанияси бош директори Мэн Ваньчжоу АҚШ сўрови бўйича Канадада ҳибсга олингандан кейин икки канадаликни ҳибсга олганди. Улар Шимолий Кореяга саёҳлик сафарларини ташкиллаштириш билан шуғулланган Майкл Спэйвор ва Канаданинг Пекиндаги элчихонасининг собиқ вице-консули Майкл Ковриг бўлган. Давлат департаменти бу ҳибсга олишлар юзасидан хавотир билдирилган.

Мавзуга оид