Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИВ соҳавий хизматларида янги лавозим тайинловлари рўй берди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида янги лавозим тайинловлари рўй берди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, қуйидагилар соҳавий хизматларда раҳбарлик лавозимларига тайинландилар:
полковник Маҳамадали Исмоилов - Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси ҳузуридаги Пробация хизмати бошлиғи лавозимига;
полковник Гапур Бекчанович Курамбаев - Ўзбекистон Республикаси ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари қўмондонининг кадрлар, ҳарбий ватанпарварлик, маънавий-ахлоқий тарбия ва ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари лавозимига.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ички ишлар вазирлиги Патрул пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш Бош бошқармасининг янги раҳбари тайинланганди.
Мавзуга оид
17:45 / 30.04.2026
Форма ортидаги схема: Самарқандда лейтенант миллион долларлик ишда гумонланмоқда
10:56 / 17.04.2026
ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармасига тўғридан тўғри мурожаат қилиш йўлга қўйилди
15:23 / 13.04.2026
«Дежурний жабрланувчилар» иши. ИИВ ҳолатни ўрганмоқда
19:02 / 01.04.2026