Жиноятчилар ёнаётган юк машиналари ёрдамида инкассаторлик машинасига ҳужум қилишди
Италия жанубида қуролланган жиноятчилар инкассаторлик машинасига ҳужум қилиб, ундан миллионлаб евро ўғирлаб кетишди. Бу ҳақда The Local нашри хабар берди.
Бари шаҳри яқинида жиноятчилар иккита ёнаётган юк машинасида пенсия пулини олиб кетаётган зирҳли фургоннинг йўлини тўсишган. Автомобил тўхтаганда, жиноятчилар унинг томини экскаваторлар ковши билан кесиб очишган. Ниқобдаги ўғрилар инкассаторларни автоматлардан ўқ узиб қўрқитиб, машинадан 2,3 млн еврони олиб, иккита енгил автомобилда ғойиб бўлишган.
Таъкидланишича, ҳужум оқибатида инкассаторлар жабрланмаган. Полиция воқеа юз берган жойни кўздан кечириши ва йўлдан ёнаётган машиналар олиб ташланиши учун шоссе бўйлаб ҳаракат бир неча соатга тўхтатилган.
Мавзуга оид
21:14 / 22.11.2024
Италияда экофаоллар норозилик рамзи сифатида ИИВ биноси қаршисига гўнг тўкди
16:48 / 17.11.2024
Италиялик тадбиркор ўғирлаб кетилишини уюштирган ўзбекистонлик қўлга олинди
22:08 / 15.11.2024
Алп тоғларида туристлар 280 млн йиллик қадимий ҳайвонлар изларига дуч келди
18:29 / 12.11.2024