Ўзбекистон | 10:48 / 04.01.2019
8300
2 дақиқада ўқилади

Маҳкумларга содир этган жиноятига қараб сайлаш ҳуқуқи берилиши мумкин

Фото: ТАСС

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этилди.

Ҳужжат билан фуқароларнинг сайловга оид ҳуқуқларини таъминлашни такомиллаштириш режалаштирилмоқда. Хусусан, чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади.

Режада:

озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахсларга сайлаш ҳуқуқини бериш бўйича халқаро ва хорижий тажрибани ўрганиш;

истиқболда озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахсларга содир этган жиноятига қараб сайлаш ҳуқуқини бериш, шу жумладан қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш;

ушбу масала бўйича кенг тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб бориш назарда тутилади.

2019 йилнинг 1 февралига қадар Марказий сайлов комиссияси, Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Адлия вазирлиги, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, ИИВ тегишли ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқади.

Мавзуга оид