Ўзбекистон | 10:30 / 05.01.2019
15508
1 дақиқада ўқилади

Болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналари янада қўллаб-қувватланади 

Фото: Depositphotos

Болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналари янада қўллаб-қувватланади. Бу ҳақда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида айтилган.

Ҳужжат билан тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Лойиҳада болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналарига улар пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган тақдирда, ижтимоий нафақа тайинлаш назарда тутилади.

Бажариш муддати - 2019 йил 20 февраль, ижро учун масъуллар - Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат вазирлиги.

Эслатиб ўтамиз, президент парламентга мурожаатномасида ногиронлиги бўлган фарзандни парвариш қилаётган оналар учун алоҳида нафақа тури жорий этилиши ҳақида айтганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид