Қора денгизга АҚШнинг катта десант кемаси йўл олмоқда
АҚШнинг “Форт-Макгенри” (USS Fort McHenry (LSD 43)) десант кемаси Қора денгиз акваториясига йўл олмоқда. Бу ҳақда АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг 6-тезкор флоти қўмондонлиги маълум қилди.
Маълум қилинишича, айни вақтда кема Қора денгиздаги кўрфазлардан ўтмоқда.
“Форт-Макгенри”нинг Қора денгизга транзити бизнинг Қора денгиз хавфсизлигини таъминлашга жамоавий қатъиятимизни тасдиқлайди ва НАТО бўйича иттифоқдошларимиз ва минтақадаги ҳамкорларимиз билан мустаҳкам алоқаларимизни янада мустаҳкамлайди”, деб айтган вице-адмирал Лайза Франчетти.
Бортида 500 га яқин аскар бўлган кема аскарлар ва жанговар техникани ташлаш учун бешта ҳаво ёстиғидаги транспорт катери учун док камераси билан жиҳозланган.
Кеманинг сув сиғимдорлиги 16,1 тоннани, узунлиги 190 метрни ташкил қилади, у зенит артиллерияси ва ракета қуроли билан жиҳозланган.
Мавзуга оид
08:10
Александр Дарчиев РФнинг АҚШдаги янги элчиси бўлиши мумкин
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024