Жаҳон | 15:21 / 06.01.2019
9477
1 дақиқада ўқилади

Россия ва Эрон Каспий денгизида биргаликда ҳарбий-денгиз машғулотлари ўтказади

Эрон ҲДК Россия ҲДФ билан ҳамкорликда Каспий денгизида ҳарбий-денгиз машғулотлари ўтказади, деб маълум қилди Эрон ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони, контр-адмирал Ҳусайн Хонзодий.

"Эрон ҳарбий-денгиз кучлари Россия ҲДФ билан ҳамкорликда яқин вақт ичида тактик, қутқарув ва қароқчиларга қарши ўқув машғулотлари ўтказишни режалаштирган", деди Хонзодий Mehr агентлигига берган интервьюсида.

Хонзодийнинг қайд этишича, Эрон ва Россия ҳарбий-денгиз кучлари ўртасидаги ҳамкорлик кейинги йилларда мустаҳкамланган.

Каспий денгизида Эрон ва Россия ҳамкорлигидаги ҳарбий-денгиз машғулотлари 2015 йилда ўтказилганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид