Жаҳон | 00:49 / 07.01.2019
13351
2 дақиқада ўқилади

Дубайдаги “Машъал” осмонўпар биносида учинчи марта ёнғин чиқди

Фото: РИА Новости / Григорий Сысоев

Дубайнинг Dubai Marina туманидаги The Torch (Машъал) деб номланган турар жой биносида учинчи марта ёнғин чиқди. Бу гал ёнғинни тезда ўчиришга муваффақ бўлинган. 

Бинода яшовчилар эвакуация қилинганлар. Ёнғин тренажёр залининг саунасида бошланган. Воқеа гувоҳлари ижтимоий тармоқларда воқеа жойидан суратлар ва хабарлар билан бўлишишган.

Бу бинода бунгача икки марта ёнғин чиққан. 2015 йил февралда бинода юз берган катта ёнғин унинг 51-қаватида бошланган. 2017 йил августдаги ёнғинда 64 қаватли бинонинг 38 қаватига шикаст етган, 475 киши эса вақтинчалик бошпана излашига тўғри келган. Ўшанда ёнғинга ўчирилмаган сигарет сабаб бўлган.

Дубайда осмонўпар бинолардаги аксарият ёнғинлар шамол сабабли уларнинг фасади бўйлаб тез тарқалади. Бир қатор шундай ҳодисалардан кейин Дубайда фасадларнинг алюмин қопламасини босқичма-босқич хавфсиз қопламага ўзгартиришга қарор қилинган.

Мавзуга оид