Эркин иқтисодий зоналар тўғрисидаги низом лойиҳаси эълон қилинди
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Маъмурий кенгашлар ва эркин иқтисодий зоналарнинг дирекциялари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низом лойиҳаси жойлаштирилди.
Низомга кўра, ЭИЗ фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш ва мувофиқлаштириш функциялари маъмурий кенгашлар томонидан амалга оширилади.
Маъмурий кенгашларнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб қўйидагилар белгиланади:
Тегишли ҳудудда ЭИЗ фаолиятини бошқариш, мувофиқлаштириш ва давлат томонидан тартибга солиш, шунингдек махсус ҳуқуқий режимга риоя этилишини назорат қилиш;
лойиҳа, танлов ва шартномага оид ҳужжатларни ўз вақтида тайёрлаш билан боғлиқ масалаларда ЭИЗларда лойиҳаларни амалга оширишга масъул бўлган маҳаллий ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг, шунингдек ЭИЗларнинг фаолият олиб бориши билан боғлиқ масалаларда маҳаллий ҳокимияти органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
тегишли ҳудудда ЭИЗлари фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш ва мувофиқлаштириш, шунингдек, алоҳида ҳуқуқий ва иқтисодий режимга риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;
ЭИЗ ҳудудида амалга ошириш учун истиқболли инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш, хорижий инвесторларни жалб қилиш;
ЭИЗларнинг самарали фаолият кўрсатишини ташкил қилиш бўйича чора тадбирлар мажмуини амалга ошириш, дирекция фаолиятини ташкил қилиш ва ЭИЗлар дирекция директорларига номзодларни Вазирлар Маҳкамасига келишиш учун тақдим этиш ҳамда улар фаолияти устидан назоратни амалга ошириш;
ЭИЗларнинг ўрта ва узоқ муддатли ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш;
ЭИЗларни ривожлантириш бўйича бош режани ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
ЭИЗлар ҳудудида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича қарорлар “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” ДУКнинг ижобий хулосаси мавжуд бўлган тақдирда қабул қилиш;
инвестиция лойиҳаларини танлаш ва уларни амалга ошириш учун ЭИЗ зоналар ҳудудида жойлаштириш бўйича қарор қабул қилиш;
ишлаб чиқариш лойиҳаларини эркин иқтисодий зоналар ҳудудида жойлаштириш бўйича инвестиция буюртманомаларини кўриб чиқиш муддати Марказ томонидан хулоса бериш жараёни билан бирга ўттиз календаръ кунидан ошмаслиги керак;
инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун эркин иқтисодий зоналарининг иштирокчиларига туман (шаҳар) ҳокимининг ер ажратиш тўғрисидаги алоҳида қарорисиз, маъмурий кенгашларнинг баённомаларига асосан ер майдонларини ажратиш;
давлат мулки бўлган ишламаётган корхоналар ва бўш ётган мол-мулкларни эркин иқтисодий зоналар иштирокчиларига инвестиция мажбуриятларини қабул қилган ҳолда “нол” харид қиймати бўйича сотиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
муҳандислик-коммуникация ва транспорт инфратузилмаларини қуриш учун лойиҳаларни ўз вақтида ишлаб чиқиш, молиялаштириш ва амалга оширишни таъминлаш;
Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда инвесторларни жалб қилиш мақсадида ЭИЗлар ҳудудида зарур шарт шароитлар яратиш, шу жумладан муҳандислик-транспорт инфратузилмаси, ижтимоий-маиший ва маданий-жамоатчилик объектлар билан таъминланганлик даражасини яхшилаш;
Муҳандислик-коммуникация, автомобил-транспорт ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар бериш ва ЭИЗ ҳудудларида сифатли логистика хизматларини кўрсатиш учун замонавий инфратузилмани шакллантириш;
ЭИЗни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш, ЭИЗларни ривожлантиришнинг бош режаларини, шунингдек, муҳандислик-коммуникация ҳамда транспорт инфратузилмасини қуриш бўйича лойиҳаларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш;
белгиланган муддатларда фойдаланишга топширилишига тўсқинлик қилувчи сабабларни аниқлаган ҳолда, ЭИЗлар ҳудудида инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини, шунингдек, юзага келаётган масалалар ва муаммоларни ҳал этишда уларга амалий ёрдам кўрсатиш чора-тадбирларини қабул қилган ҳолда ЭИЗ иштирокчилари-хўжалик юритувчи субъектлар молия-хўжалик фаолиятининг самарадорлигини доимий мониторинг қилиб бориш;
инвестициялаш тўғрисида битимга киритилган мажбуриятларнинг, шу жумладан, ЭИЗ иштирокчилари корхоналарининг бизнес-режалари параметрлари бажарилиши устидан мониторинг олиб бориш;
инвестициялаш тўғрисидаги битимларда назарда тутилган инвестиция лойиҳаси параметрларини бажариш бўйича белгиланган мажбуриятларнинг хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилмаган тақдирда, тадбиркорлик субъектини ЭИЗ иштирокчиси мақомидан белгиланган тартибда маҳрум қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига тақдимнома киритиш;
ЭИЗлари фаолияти самарадорлигини ошириш, ЭИЗларининг иштирокчилари-хўжалик юритувчи субъектларнинг самарали фаолият юритиши, улар ишлаб чиқараётган маҳсулотни экспортга етказиб беришни кўпайтириш учун яна ҳам кўпроқ қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни янада такомиллаштириш бўйича белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;
ЭИЗларни самарали ишлашини ташкил этиш, ЭИЗларни дирекцияларини шакллантириш ва уларни фаолиятини назорат қилиш;
ЭИЗлар дирекцияси фаолияти устидан амалий назорат ўрнатиш, маъқулланган инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши тўғрисида дирекция раҳбарларининг мунтазам ҳисоботларини тинглаб бориш, эркин иқтисодий зоналар дирекцияларининг зиммасига юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини таъминламаган раҳбарларига нисбатан жавобгарлик чоралари кўриш;
ЭИЗни малакали ходимлар билан бутлаш, харажатлар сметаларини мувофиқлаштириш;
ЭИЗлар дирекцияларининг хизматлар кўрсатишдан ва қонун билан тақиқланмаган бошқа даромадларидан тушумлари асосида мустақил бюджетларини шакллантириш;
ЭИЗларнинг мустақил бюджетлари ва ривожланиш фондларидаги маблағлардан мақсадли фойдаланишни назорат қилиш;
Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда ЭИЗлар дирекцияларининг директорларини тайинлаш ва лавозимидан озод этиш;
ваколатли органларнинг асосли таклифлари бўйича эркин иқтисодий зона иштирокчиси мақомини тўхтатиш ёки ундан маҳрум қилиш;
ЭИЗлар ҳудудларининг чегараларини аниқлаштириш ва янги барпо этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.
ЭИЗ дирекциясининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб қўйидагилар белгиланди:
Маъмурий кенгашнинг қабул қилинган қарорларига мувофиқ ЭИЗ қатнашчиларини рўйхатдан ўтказади, шунингдек уларнинг реестрини олиб боради;
Маъмурий кенгаш қарорларига мувофиқ инвесторлар билан ЭИЗ ҳудудида инвестициялаш тўғрисида битимлар, давлат мулкини “нол”га тенг харид қиймати бўйича сотиш тўғрисида ЭИЗ қатнашчилари билан шартномалар тузади;
ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларни қидиради ва жалб этади;
ишлаб чиқилган ЭИЗ бош режаси ва Маъмурий кенгаш қарори билан маъқулланган инвестиция лойиҳаларини жойлаштиради;
ЭИЗ ҳудудидаги ер участкалари тўғридан-тўғри тегишли вилоятлар маъмурий кенгашлари тасарруфида бўлади (“Навоий” ЭИЗдан ташқари) ва ЭИЗ қатнашчиларига белгиланган тартибда берилади.
Дирекциялар маъмурий кенгашлар қарорлари ва ишлаб чиқилган ЭИЗ бош режаси асосида маъқулланган инвестиция лойиҳаларини жойлаштиришни, биринчи навбатда, фаолият юритмаётган, бўш турган бино, иншоотлар ва қурилиши тугалланмаган объектлар негизида ва муҳандислик инфратузилмаси мавжуд ҳудудларда амалга оширади.
Битимда инвестиция лойиҳаларини жойлаштиришнинг шарти сифатида фаолият бошланганидан кейин иккинчи молиявий йили якунларига кўра икки йил давомида йиллик ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 25 фоизидан кам бўлмаган, кейинги йилларда 50 фоиздан кам бўлмаган миқдорда экспорт қилиш белгиланади;
«ягона дарча» тамойили асосида муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси тармоқларига уланиш учун зарур бўлган барча рухсатномаларни беришни ташкил этади;
белгиланган тартибда танлаб олинган инвесторлар томонидан ўз зиммаларига қабул қилинган мажбуриятларнинг зарур тарзда бажарилишини тизимли назорат қилади, кейинчалик натижаларни Маъмурий кенгашга тақдим этади;
эркин иқтисодий зоналар иштирокчиларининг ишлаб чиқариш қувватларини ўз вақтида ишга тушириши, маҳсулотларни экспорт қилиши, янги иш ўринлари яратиши ҳамда инвестициявий мажбуриятларни бажариши устидан тезкор назорат олиб бориш имконини берувчи ЭИЗлар худудида инвестиция лойиҳаларини мониторинг қилишнинг автоматлаштирилган тизимига маълумотларни жойлаштириш учун ҳар ойнинг 5 санасигача Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг ҳудудий бош бошқармаларига тўлиқ ва ишончли маьлумотларни тақдим этади;
ЭИЗ ҳудудида жойлашган давлат мулки бўлган кўчмас мулк объектларини ўзига берилган ваколатлар доирасида бошқаради;
ЭИЗ ҳудудидаги лойиҳаларни ўз вақтида ишга тушириш
ва корхоналарнинг тўхтовсиз фаолият юритишини таъминлаш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда ЭИЗ қатнашчиларига кўмаклашади;
ЭИЗни ривожлантириш дастурининг амалга оширилишини таъминлайди, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳар чоракда маъқулланган инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши бўйича ҳисобот бериш;
эркин иқтисодий зоналарнинг бош режалари ва архитектура-режалаштириш ишларини ишлаб чиқишда буюртмачи сифатида иштирок этиш;
экологик ҳолатнинг яхшиланиши устидан назоратни таъминлайди, шунингдек, ЭИЗ ҳудудида жойлашган тарихий-маданий бойликларнинг бут сақланиши учун жавоб беради;
ЭИЗ фаолиятини бошқариш бўйича бошқа функцияларни амалга оширади.
ЭИЗ қатнашчиларининг бошқа соҳалардаги фаолиятини тартибга солиш белгиланган тартибда амалга оширилади.
ЭИЗ ҳудудида давлат органларининг фаолияти ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини қўллаш эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш бўйича «Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида, Президент қарорларида ва уларни ижро этиш мақсадида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, инвестициялаш тўғрисидаги халқаро шартномалар ва битимларда, шунингдек, ушбу Низомда назарда тутилган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.
ЭИЗ ҳудудида шаҳарсозлик фаолияти ЭИЗнинг бош режасига мувофиқ амалга оширилади.
Мавзуга оид
07:34 / 25.07.2023
Ҳукумат давлат муассасалари тўғрисидаги низомни тасдиқлади
16:13 / 27.06.2023
ОАВни қўллаб-қувватлаш бўйича 5 та низом тасдиқланди
09:11 / 03.08.2022
Ўзбекистонда ходимни хизмат сафарига юборишнинг янги тартиби белгиланди
11:02 / 21.07.2022