Жаҳон | 23:25 / 07.01.2019
33185
2 дақиқада ўқилади

Саратонга қарши курашишнинг янги усули кашф қилинди

Инсон иммун тизими бир томондан деярли ҳар қандай инфекцион агентга қарши кураша олади, бошқа томондан эса иммунитет кўпинча тўғридан-тўғри хавфни "кўрмай қолади". Саратонга келганда ҳам тахминан шундай. Яқинда АҚШ ва Исроил тадқиқотчилар гуруҳи иммунитетни фаоллаштиришнинг янги усулини кашф қилди. У вирусларни аниқлаш имконини берувчи механизмга асосланган. Фақат бу ҳолатда ҳужайралар маркировкаси рўй беради. Nature журналида маълум қилинишича, янги усул онкологияни амалдагидан самаралироқ аниқлаш ва йўқ қилишга имкон беради.

Халқаро тадқиқотчилар гуруҳига Гарвард тиббиёт мактаби профессори Ник Хейнинг ва Исроилнинг Бар-Илан Университети олимлари Эрез Леванон ва  Илано Бучуманскаялар бошчилик қилишмоқда. Иш давомида олимлар "вирусларни аниқлаш учун масъул" баъзи иммун механизмларига босим ўтказиб, ўпка саратони ва меланомага қарши самаралироқ курашиш мумкинлигини аниқлашди. 

"Биз организмдаги онкологияга мойил механизмлар блокланса, иммун тизими таъсирчанроқ бўлиши ва ўз навбатида ўсимталарга нисбатан янада тажовузкорроқ бўлиб қолишини аниқладик", - дейишмоқда олимлар.

Олимлар ўсимта ҳужайраларидаги ADAR1 РНК-таҳрирловчи ферменти функциясининг йўқотилиши ўсимталарни хавфсизлантириш ва уларни даволашга кўпроқ мойиллаштириш имконини беришини аниқлашди. Ҳа, бу организмни қатор вирусларга таъсирчанроқ қилади, бироқ буни вирусга қарши тадбирлар билан компенсациялаш мумкин. Боз устига, ADAR1'ни ўчириб қўйгандан кейин ўсимталар даволашнинг барча усулларига мойил бўлади.  Бундан ташқари, қатор ҳолатларда блокада шунингдек терапияга нисбатан резистентлик қайд этилган ўсимталарни даволашда ҳам ёрдам беради. 

Мавзуга оид