Жаҳон | 18:02 / 08.01.2019
10837
1 дақиқада ўқилади

Германияда юзлаб сиёсатчиларнинг аккаунтларини бузиб кирган хакер ўқувчи бўлиб чиқди

Фото: РИА Новости / Кирилл Каллиников

Германияда юзлаб сиёсатчиларнинг аккаунтларини бузиб кирган хакер ўқувчи бўлиб чиқди, у ота-онаси билан Гессен федерал ерида яшайди, деб маълум қилди Майндаги Франкфурт шаҳри бош прокурори Георг Ундефуг.

"Гап 20 ёшли йигит ҳақида бормоқда. У мактабда ўқийди", деди бош прокурор матбуот анжуманида. 

Аввалроқ германиялик йигирма ёшли шахс Twitter орқали сиёсатчилар, журналистлар ва жамоат арбобларига оид шахсий маълумотларни тарқатганликда гумонланаётгани хабар қилинганди. Бу маълумотлар телефон рақамлари, уй манзиллари, суратлар ва ўзаро ёзишмалардан иборат бўлган.  

"Гумондор бир ўзи ҳаракат қилганлигини айтди. Ҳозирча бу ишга бошқа шахсларнинг алоқадорлиги аниқланмади", деди бош прокурор. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид