Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Исроил собиқ вазири Эрон фойдасига жосуслик қилгани учун 11 йилга қамалади
Исроилнинг собиқ энергетика ва инфраструктура вазири Гонен Сегев Эрон фойдасига жосуслик қилгани учун 11 йилга озодликдан маҳрум этилади. Бу ҳақда Исроилнинг "Кан" радиостанцияси хабар берди.
Радиостанциянинг маълумот беришича, Сегев жосуслик қилганига ва Эронга ўнлаб ҳужжатларни берганига иқрор бўлган.
Сегев Исроил жамоат хавфсизлиги хизмати томонидан 2018 йилнинг майида қўлга олинганди. Маълумотларга кўра, собиқ вазир Эрон разведкасига энергетика бозори ва махфий мудофаа объектлари, ҳукумат ва махсус хизматлар ходимлари ҳақидаги маълумотларни берган.
У 1995-1996 йилларда энергетика ва инфраструктура вазири бўлган. 2005 йилда наркотик контрабандасига уринишда айбланиб беш йилга озодликдан маҳрум қилинган. Сегев 2018 йилда Экваториал Гвинеяда қўлга олинган.
Мавзуга оид
09:56 / 08.07.2026
Ҳамас Ғазодаги фуқаролик ҳукуматини тарқатиб юборди
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
00:14 / 29.06.2026
Исроил ҳукумати Усмонийлар империясида арманлар геноциди бўлганини тан олди
10:45 / 27.06.2026