Жаҳон | 12:42 / 10.01.2019
5334
1 дақиқада ўқилади

Германия аэропортларида иш ташлашлар сабабли юзлаб рейслар бекор қилинди

Фото: REUTERS

Германиянинг учта аэропортида хавфсизлик хизмати ходимларининг иш ташлашлари сабабли юзлаб рейслар бекор қилинди. Бу ҳақда Штуттгарт, Кёльн/Бонн ва Дюссельдорф аэропортлари матбуот хизмати маълум қилди.

Дюссельдорфжа 570та рейсдан 350таси, Кёльн/Боннда 130дан ортиқ рейс бекор қилинган. Штуттгарт аэропортида 500га яқин рейс бекор бўлди. Парвоз жадвалидаги ўзгаришлар 110 мингдан ортиқ йўловчига таъсир кўрсатади.

Хавфсизлик хизмати ходимларининг иш ташлашлари 11 январгача давом этади. Улар ойлик маошларига 20 евро қўшилишини талаб қилишмоқда. Аввалроқ Берлиндаги аэропортларда худди шундай акциялар ўтказилганди. 

Мавзуга оид