Нью-Йоркдаги машҳур бинолардан бири сотувга қўйилди
Нью-Йоркдаги машҳур “Крайслер-билдинг” биноси сотилмоқчи. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри ёзмоқда.
Бинонинг 90 фоизи Абу-Даби давлат жамғармаси Abu Dhabi Investment Council’га тегишли бўлиб, у бу улуш учун 2008 йилда 800 млн доллар тўлаган. Бинонинг қолган қисмига Tishman Speyer Properties кўчмас мулк жамғармаси эгалик қилади.
Арт-деко услубидаги 320 метрлик бино 1930 йилда Манхэттендаги 42-кўча ва Лексингтон-авеню кесишмасида қурилган ва ўшандан бери шаҳарнинг рамзларидан бири ҳисобланади. 1953 йилгача бинода Chrysler Corp. компанияси бош қароргоҳи жойлашган, сўнгра унинг эгалари бир неча бор ўзгарган.
Мутахассислар бинонинг янги эгалари дуч келадиган ва нархга таъсир қилиши мумкин бўладиган бир неча муаммоларни қайд қилиб ўтишган. Жумладан, бинонинг эскириб қолган инфратузилмаси таъмирлаш ишларини жуда қимматга айлантириши мумкин. Бундан ташқари, бино остидаги ер ижараси нархи ўсмоқда – 2017 йилда ижара ҳақи 7,75 млн долларни ташкил қилган бўлса, 2018 йилда 32,5 млн долларгача кўтарилиб кетган. 2028 йилга келиб эса бу қиймат йилига 41 млн долларни ташкил қилади.
Мавзуга оид
00:47 / 21.09.2023
Шавкат Мирзиёевнинг Ню-Йоркка ташрифи якунланди
10:57 / 08.09.2023
Нью-Йорк мэри ноқонуний муҳожирлар оқими шаҳарни вайрон қилиши мумкинлигини айтди
10:56 / 10.06.2023
Нью-Йоркда тутунли ҳаво яна бир неча кунга сақланиб қолади
22:30 / 08.06.2023