Илҳом Неъматов Ҳиндистон элчиси билан Гужарат саммитини муҳокама қилди
2019 йилнинг 10 январь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Ҳиндистон Республикаси фавқулодда ва мухтор элчиси Винод Кумар билан учрашди.
ТИВ хабарига кўра, учрашувда Ўзбекистон делегациясининг Ҳиндистон бўлиб ўтадиган «Динамик Гужарат» 9-Халқаро инвестиция саммитида иштирокига ва олий даражадаги икки томонлама учрашувларга тайёргарликнинг бориши кўриб чиқилди.
Суҳбат давомида Гужарат саммити доирасида режалаштирилган тадбирларнинг жадвали ва кун тартиби ҳамда Ўзбекистон делегацияси иштироки билан боғлиқ ташкилий-протокол характердаги масалалар муҳокама қилинди. Тиббиёт, фармацевтика ва таълим соҳаларида олий даражада эришилган келишувларни амалга оширишни жадаллаштиришнинг зарурлиги қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев келаси ҳафта Ҳиндистонга бориши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
20:33 / 07.11.2024
Ҳиндистонда уч кун ичида 10 та фил нобуд бўлди
01:52 / 07.11.2024
Кашмир Ҳиндистонни махсус автономия мақомини тиклашга чақирувчи резолюцияни қабул қилди
11:56 / 06.11.2024
Инсон матонати: 22 йил давомида тоғни йўниб йўл очган одам
17:51 / 05.11.2024