Жаҳон | 19:00 / 12.01.2019
13127
1 дақиқада ўқилади

Трамп Россия ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар яхшиланишини кутаётганлигини билдирди

Фото: РИА Новости

АҚШ ва Россия бир кун келиб яхши муносабатларни тиклайди. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг твиттерида ёзди.

"Мен Россияга нисбатан Обама, Буш ёки Клинтондан кўра қатъийроқ турдим. Эҳтимол, бошқа ҳар қандай президентдан ҳам кўрадир. Шу билан бирга, мен Россия билан ярашиш ёмон эмас, яхши эканлигини тез-тез айтиб тураман. Бир кун келиб биз Россия билан яна яхши муносабатларни йўлга қўйишимизни кутмоқдаман!" деб ёзди АҚШ президенти.

Дональд Трампни Россия билан алоқадорликда айблаб, унга нисбатан турли текширувлар ўтказилаётган бўлса-да, унинг президентлиги даврида Россия билан муносабатлар анчагина ёмонлашди. Икки давлат ўртасида ўзаро санкциялар жорий этилди, турли масалалар бўйича зиддиятли муносабатлар юзага келди.

Мавзуга оид