Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
15 январь куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Фото: KUN.UZ
Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 15 январь куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсаётган шамол секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 4-6, кундузи 6-8 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлиб (ёмғир, қор), туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда вақти-вақти билан кучли қор ёғади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Мавзуга оид
14:30 / 02.03.2026
🔴 LIVE: Ҳафта қуруқми ёки нам?
21:07 / 26.02.2026
Март ойининг об-ҳавоси баҳорий беқарор бўлиши кутилмоқда
10:16 / 26.02.2026
Тошкентда ёғингарчилик ва кучли шамол кутилмоқда: фуқароларга хавфсизлик чоралари эслатилди
11:02 / 25.02.2026