Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ташкилий тузилмаси тасдиқланди
Ўзбекистон Республикаси президентининг “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори имзоланди.
Ҳужжат билан қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг ташкилий тузилмаси;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг марказий аппарати тузилмаси;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги тўғрисида низом;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони 30 бирликдан иборат бўлган Урбанизация агентлиги тузилмаси;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтининг тузилмаси;
Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг тузилмаси, вилоятлар иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаларининг намунавий тузилмаси;
Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, вилоятлар иқтисодиёт ва саноат бош бошқармалари, шунингдек туманлар ва шаҳарлар иқтисодиёт ва саноат бўлимлари ходимларининг умумий чекланган сони;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, вилоятлар иқтисодиёт ва саноат бош бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар иқтисодиёт ва саноат бўлимлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари тасдиқланди.
Қайд этилишича, шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ:
устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, шунингдек устав фондининг (капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар ҳар йили 1 декабрга қадар келгуси йилда жорий хўжалик фаолиятини таъминлаш учун моддий-техник ресурслар рўйхатини шакллантиради ва уларни кузатув кенгашлари розилиги билан давлат харидлари сайтида мажбурий тартибда эълон қилади;
2020 йил 1 январдан бошлаб давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш ва тегишли товарларнинг нархлари мувофиқлиги учун жавобгарликни бошқарув органларига юклаган ҳолда Рўйхат бўйича (капитал қўйилмалар бундан мустасно) товарлар (ишлар, хизматлар) давлат харидлари бўйича техник топшириқлар, контрактлар ва импорт контрактлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” ДУКда экспертизадан ўтказилмайди;
2019 йил 1 февралдан бошлаб товарлар (ишлар, хизматлар) давлат харидлари бўйича техник топшириқлар нарх кўрсаткичларининг ўртача бозор даражасини ўрганиш натижалари бўйича дастлабки ҳисоб-китоблар асосида шакллантириладиган уларнинг чекланган қийматини белгилаган ҳолда экспертизадан ўтказиш учун Марказга тақдим этилади;
контрактлар, импорт контрактлари ва уларга қўшимча келишувлар Марказда мажбурий экспертиза ва рўйхатдан ўтказилмайди;
тузилган контрактлар ва импорт контрактларининг техник топшириқларга мувофиқлиги, шунингдек уларнинг бажарилиши учун давлат буюртмачиси жавобгар бўлади;
давлат буюртмачиси контрактларни, импорт контрактларини ихтиёрий равишда шартнома асосида экспертизадан ўтказиш учун Марказга тақдим этиши мумкин;
товарлар (иш ва хизматлар) давлат харидига техник топшириқларни комплекс экспертизадан ўтказганлик учун қўшилган қиймат солиғи ҳисобга олинмаган ҳолда давлат буюртмачиси томонидан белгиланган чекланган қийматнинг 0,1 фоизи, лекин энг кам иш ҳақининг 100 баробаридан ортиқ бўлмаган миқдорда тўлов ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг ташкилий тузилмаси
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг марказий аппарати тузилмаси
Урбанизация агентлиги тузилмаси
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтининг тузилмаси
Мавзуга оид
20:57 / 08.11.2024
Хитой иқтисодий ўсишни рағбатлантириш учун триллион доллар ажратди
19:18 / 05.11.2024
Ўзбекистоннинг 2025 йил учун давлат бюджети лойиҳаси эълон қилинди. Асосий маълумотлар
08:00 / 30.10.2024
Вазирлик ва идоралар ходимлари сони қисқартирилмоқда
22:40 / 19.10.2024