Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испанияда хўроз жанги уюштиргани учун 200 га яқин киши қўлга олинди
Испания полицияси хўроз жанги бўйича миллий чемпионат деб аталувчи мусобақада қатнашган 182 кишини қўлга олди, уларнинг барчасига жониворларга шафқатсизларча муносабатда бўлиш айблови қўйилди. Бу ҳақда Испания миллий полицияси хабар берди.
Операция "чемпионат" бўлиб ўтаётган Сангонера-Ла-Верде посёлкасида ўтказилган.
Тинтув вақтида 300 минг евро нақд пул, ноқонуний гаров ўйналганини тасдиқловчи кўплаб ҳужжатлар, паррандаларга бериладиган допинг, турли ўткир тиғли буюмлар, шунингдек, 97 бош тирик ва 6 бош ўлик ҳолдаги хўрозлар топилган. Бундан ташқари, фермада марихуана плантацияси борлиги ҳам аниқланган.
Мавзуга оид
18:49 / 08.07.2026
Трамп НАТОда: Испания билан савдони узиш ва Гренландияни эгаллаш даъвоси
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
15:15 / 16.06.2026
Африкача мастер-класс: Кабо-Вердедан нималарни ўрганиш керак?
09:01 / 25.05.2026