Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Spiegel: Германия армиясида Эрон учун ишлаган жосус бўлганлиги гумон қилинмоқда
Фото: imago/ Deutzmann
Германия ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари бундесверда хизмат қилган 50 ёшли шахсни Эрон махсус хизматларига ёлланганликда гумон қилиб ҳибсга олди. Бу ҳақда Spiegel журнали хабар берди.
Нашрнинг хабар беришича, келиб чиқиши афғонистонлик бўлган гумонланувчи Абдул Ҳамид С. ГФРнинг Афғонистондаги операцияда иштирокига оид махфий маълумотлар билан танишиш имкониятига эга бўлган. У бундесвер қўмондонлигида лингвистика хизмати билан шуғулланган ҳамда ўлкашунослик бўйича ахборотлар бериб турган.
Унинг қанча вақт давомида Эрон фойдасига жосуслик қилгани ва бошқа тафсилотлар ошкор қилинмаяпти.
Журнал гумонланувчига нисбатан айблов эълон қилингани борасида ҳам маълумот бермаган.
Мавзуга оид
15:26 / 29.01.2026
Германия Украинага 33 та мобил иссиқлик электр станцияси юборади
13:55 / 29.01.2026
Германия ҳукумати 2026 йил учун иқтисодий прогнозни пасайтирди
11:29 / 29.01.2026
Суд: Усмоновнинг FAZ’га қарши даъвоси бўйича қарор ҳали кучга кирмаган
08:32 / 29.01.2026