Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 10:00 / 15.01.2019
14848
1 дақиқада ўқилади
“Толибон” АҚШ ва расмий Кобулни ИШИД жангариларини озод қилишда айблади
Фото: Jawed Tanveer/ AFP
“Толибон” ҳаракати вакиллари АҚШ қуролли кучлари қўмондонлиги вакилларини ва расмий Кобулни Бадгис вилоятидаги толиблар турмасидан ИШИД жангариларини озод қилишда айблади. Бу ҳақда ОАВ хабар берди.
АҚШ ва Афғонистон кучлари Живанд уездидаги турмага ҳужум қилиб, у ердан 40 жангарини олиб кетган. Бу ҳақда “Толибон” вакили Қори Юсуф Аҳмадий хабар қилган. Бундан ташқари, америкалик ҳарбийлар ИШИДга кўмак кўрсатиб, толиблар позицияларини бомбардимон қилган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш