Artel сервис марказларига инновацион SAP тизими татбиқ этилди
Artel компаниясининг сервис марказларига мижозлар билан ишлаш жараёнини автоматизацияловчи SAP инновацион немис компьютер тизими татбиқ этилди.
Ҳар қандай сервис марказининг асосий вазифаси – бу мижозларга энг қисқа вақтда сифатли хизмат кўрсатиш ва уларнинг сўровларини вақтида қондиришдир. Ушбу соҳада унумли меҳнат қилиш учун сервис марказлари нафақат юқори тажрибали мутахассисларга эга бўлиши, балки мижозлар билан ишлаш жараёнини тўғри ташкил этиши лозим. Artel сервис марказларининг иш жараёнига SAP тизимининг татбиқ этилиши мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини бир неча бор оширади.
SAP тизими махсус функционал блоклардан ташкил топган ва қуйидаги соҳалардаги масалаларни ҳал қила олади:
· Бухгалтерия ва молия бўлими;
· Бюджетлаштириш ва ғазначилик;
· Ходимлар билан ишлаш, маъмурият;
· Таъминот, логистика (SCM, EWM);
· Тизим бошқаруви, маълумотлар ҳамда WEB-сервислар назорати ва ҳоказо.
SAP тизими «Газпром» ва «Газпром Нефть», «Лукойл» ва «ТНК», «Алроса» олмос корхонаси, «Apple», «Walmart», «Amazon», «General Motors» каби кўплаб йирик корхоналарда фаол ишлатилади.
Ўзбекистон Республикасининг барча вилоятларида 34 та Artel сервис марказлари фаолият олиб бормоқда. Янги инновацион SAP тизими ўрнатилган ва 55 та хизмат автомобилига эга бўлган Artel сервис марказлари мижозларнинг барча сўровларини энг қисқа вақтда қондириш учун ҳамиша тайёр.
Қўшимча маълумот учун artelgroup.org, fb.com/arteluzb сайтларига ташриф буюринг ёки +99878 148 88 88 қўнғироқ қилинг.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
18:17 / 28.02.2024
Artel 2026 йил якунига қадар Суперлига титул ҳомийсига айланди
16:22 / 06.02.2024
Жаҳонгир Ортиқхўжаев: “Биз импортга ҳар қандай чеклов қўйишга қаршимиз, у бизга зарар”
21:55 / 23.01.2024
Очиқ мулоқот: Маиший техникачилар ва Отабек Бакиров баҳси
17:40 / 12.10.2022