Ҳиндистонда ҳўкизларни “жиловлаш” бўйича мусобақаларда 70 га яқин киши жароҳат олди
Жорий ҳафтада Ҳиндистоннинг Тамилнад штатида Понгал ҳосилдорлик байрамини нишонлаш вақтида 70 киши жароҳат олди.
Маълум қилинишича, гап “ҳинд корридаси” – Жалликатту ҳақида кетмоқда. Бунда ҳўкизларни жиловлаш бўйича мусобақалар ўтказилади. Бу анъана камида 2,5 минг йиллик тарихга эга.
Тамилнад штати раҳбариятининг маълум қилишича, байрамнинг дастлабки икки куни 50 га яқин киши, 16 январда эса яна 19 киши жароҳат олган.
Жалликатту испан корридасидан фарқли равишда, инсоннинг ҳўкиз билан жанги эмас, балки айнан уни жиловлашдан иборат. Бу анъана мамлакатнинг турли ҳудудларида турлича ўтказилади, бироқ уларнинг мақсади бир: мусобақада иштирок этаётган эркак ҳўкизнинг икки шохидан ушлаб олиб, унда маълум вақт тура олиши ёки ҳўкиз билан муайян масофани босиб ўтиши керак. Ҳўкизлар алоҳида усулда боқилади: биринчидан, улар кучли ва йирик бўлиши учун махсус диета бўйича боқилади; иккинчидан, бузоқларнинг одамлар билан камроқ алоқа қилиши таъминланади. Бу эса ҳўкизлар инсонга ўрганиб қолмаслиги ва ўз олдига одамларни яқинлаштирмаслиги учун амалга оширилади.
Одатда, ҳўкизлар тўғри оломон устига қўйиб юборилади ва шу тариқа исталган “довюрак” кишига ҳўкизни миниб олиш имкони берилади. Гоҳида вазифани мураккаблаштириш учун ҳўкизлар кўзига гармдори отиб, думларини сиқиб ёки шохларини эговлаб қутурган ҳолатга келтирилади.
Мавзуга оид
09:40 / 02.11.2024
Ҳиндистон Фарғонада халқаро кўп тармоқли клиника ташкил этади
17:51 / 01.11.2024
“Ҳиндистон ва покистонликларга нисбатан ксенофобия кузатилган”. Қирғизистонда хорижлик талабалар хуш кўрилмаяптими?
16:47 / 29.10.2024
Ҳиндистонлик бизнесмен деярли бутун бойлигини итига мерос қолдирди
00:00 / 29.10.2024