Жаҳон | 07:52 / 17.01.2019
18085
1 дақиқада ўқилади

АҚШда дунёнинг энг йирик сармоячиларидан бири вафот этди

Фото: AP Photo / MARK LENNIHAN

Дунёнинг энг йирик инвестиция компанияларидан бири Vanguard Group асосчиси Жон Богл 89 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Philly.com портали маълум қилди.

Богл юрак билан муаммолардан азият чеккан. У биринчи юрак хуружини 30 ёшидаёқ бошидан ўтказган.

Богл 1975 йилда Vanguard Group’га асос солган. CNBC телеканалининг маълум қилишича, илк йил компания бошқарувидаги активлар миқдори 1,7 млрд долларни ташкил қилган. 2018 йилга келиб бу қиймат 5,1 трлн долларга етган. 

1999 йилда Fortune нашри Боглни ХХ асрнинг энг йирик 4 инвесторидан бири деб атаган, 2014 йилда Time нашри уни дунёнинг энг кучли таъсирга эга 100 кишиси рўйхатига киритган.

Мавзуга оид