22:39 / 17.01.2019
14167

Илк бор ўтказилган “Йил талабаси” танлови ғолиблари аниқланди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда вазирлик ҳузуридаги Маънавият ва маърифат маркази томонидан илк маротаба ўтказилган “Йил талабаси” танлови ғолиблари аниқланди.

Танлов олий таълим муассасалари талабалари ўртасида 3 босқичда ўтказилиб, унда жами 316 нафар ёшлар иштирок этди. Якунда қуйидаги иқтидорли талабалар ғолибликни қўлга киритди:

“Йилнинг ўз мутахассислиги бўйича энг билимдон талабаси” номинацияси бўйича:

1-ўрин - Сардор Бозорбоев, Ўзбекистон миллий университети талабаси.

2-ўрин - Ирода Исмоилова, Урганч давлат университети талабаси.

3-ўрин - Шоҳрухбек Аҳтамов, Тошкент ахборот технологиялари университети талабаси. 

“Йилнинг энг ташаббускор талабаси” номинацияси бўйича:

1-ўрин - Сардор Бердиев, Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали талабаси. 

2-ўрин - Ботирали Раҳмонов, Фарғона давлат университети талабаси. 

3-ўрин - Камолиддин Умаров, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият университети талабаси.

“Йилнинг ихтирочи талабаси” номинацияси бўйича:

1-ўрин - Умид Равшанов, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиали талабаси.

2-ўрин - Сардоржон Салойдинов, Наманган муҳандислик қурилиш институти талабаси.

3-ўрин - Диёра Охунова, Тошкент тиббиёт академияси талабаси.

“Йилнинг спортчи талабаси” номинацияси бўйича:

1-ўрин - Бектемир Мелиқўзиев, Қўқон давлат педагогика институти талабаси.

2-ўрин - Шоҳсанамхон Тошпўлатова, Қарши давлат университети талабаси.

3-ўрин - Иқболжон Холдаров, Андижон давлат университети талабаси.

“Йилнинг ижодкор талабаси” номинацияси бўйича:

1-ўрин - Санжарбек Азимов, Ўзбекистон давлат консерваторияси талабаси.

2-ўрин - Шоҳсанам Бойчибоева, Миллий рассомчилик ва дизайн институти талабаси.

3-ўрин - Ҳулкар Худойбердиева, Самарқанд давлат университети талабаси. 

Шунингдек, танлов якунларига кўра “Йилнинг энг фаол тарғиботчи талабаси” номинацияси бўйича Тошкент давлат аграр университети талабаси Моҳинур Жўраева ҳамда “Йилнинг энг фаол нотиқ талабаси” номинациясида Тошкент давлат аграр университети Андижон филиали талабаси Гавҳарой Усмонхўжаевалар совринли ўринларни қўлга киритдилар.

Танлов низомига мувофиқ равишда ҳар бир номинация бўйича 1-ўрин соҳиблари танлов статуэткаси ва энг кам иш ҳақининг 10 баробари миқдорида, 2-ўрин соҳиблари энг кам иш ҳақининг 8 баробари миқдорида, 3-ўрин соҳиблари энг кам иш ҳақининг беш баробари миқдорида пул мукофоти ва диплом билан тақдирландилар.

Top