Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга келди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 17 январь куни Ҳиндистоннинг Гужарат штати Аҳмадобод шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
Шавкат Мирзиёевни “Аҳмадобод” халқаро аэропортида Ҳиндистон расмий шахслари кутиб олди.
Ўзбекистон президенти 18 январь куни Гандинагар шаҳрига ташриф буюриб, «Жўшқин Гужарат» саммитида иштирок этади ҳамда Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан музокара ўтказади.
Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон раҳбари саммит ялпи сессиясида нутқ сўзлайди.
Бош вазир Нарендра Моди ташаббуси билан 2003 йилдан буён Гандинагар шаҳрида ўтказиб келинаётган “Жўшқин Гужарат” саммити минтақадаги энг йирик халқаро форум ҳисобланади. Унда давлат ва ҳукумат раҳбарлари, вазирлар, халқаро ташкилот ва трансмиллий корпорациялар раҳбарлари, етакчи таҳлилчилар, экспертлар иштирок этади.
Шавкат Мирзиёев 2018 йилнинг 30 сентябрь – 1 октябрь кунлари Ҳиндистонда ташриф билан бўлганди. Ташриф давомида Ўзбекистон президенти Ҳиндистон раҳбарлари билан учрашувлар ўтказганди.
Мавзуга оид
08:35 / 27.04.2026
Амбаниларнинг 200 млрд долларлик бизнес империяси. Ҳаммаси қандай бошланганди?
20:13 / 25.04.2026
Ҳиндистонда сайёҳларга «сафари» пайтида телефондан фойдаланиш тақиқланди
10:35 / 24.04.2026
2026 йил тренди: туризм глобал рақобат майдонига айланди
10:15 / 24.04.2026