Жаҳон | 16:03 / 18.01.2019
6154
1 дақиқада ўқилади

АҚШ ракеталардан мудофаа тизимини орбитада яратишга қарор қилди

Фото: CC BY 2.0 / brownpau / Pentagon

АҚШ 2020-йилларнинг иккинчи ярмида орбитада ракеталардан мудофаа бўйича тайёр тизим яратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Қайд этилишича, Пентагон раҳбарининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Жон Руд шу ҳақда маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, орбитада ракеталардан мудофаа тизимини яратиш бўйича тажрибалар 2021-2022 йилларда ўтказилади.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, бу АҚШга Россия ва Хитойнинг гипертовушли қуроли таҳдидига қарши курашишга имкон яратади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВ Россия ва Хитой қуролларнинг «тўртинчи ўлчовига» эришгани ҳақида хабар берганди.

Америкалик истеъфодаги генерал-майор Говард Томпсон фикрича, Россия ва Хитой мудофаа соҳасида «тўртинчи ўлчов»га эришди, бундан  гипертовушли қуролларнинг фойдаланишга топширилиши дарак бермоқда. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид