Ўзбекистон | 20:55 / 18.01.2019
9990
3 дақиқада ўқилади

Энди суд мажлислари онлайн трансляция қилинади

Жорий йилнинг 16 январь куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман суди томонидан International House Tashkent академик лицейида​ ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш, аҳоли ўртасида ҳуқуқий саводхонликни ошириш, шунинг билан бирга улардаги муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида сайёр учрашув​ ўтказилди. 

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар судлари томонидан 2018 йил умумий жиноятлар сони 49 фоизга, жавобгарликка тортилган шахслар сони эса 36,8 фоизга камайган.
​«Бундан ташқари, суд-ҳуқуқ тизимини яна ҳам токомиллаштирилиб, халқ билан мулоқотни ошириш мақсадида ​«Тошкент​»​ телеканали билан ҳамкорликда ҳар 15 кунда туман суд раислари билан ​«Одил судлов​»​ кўрсатуви йўлга қўйилиб, самарали фаолият олиб бормоқда​»​, — дейди Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди раиси Бахтиёр Исломов​.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, ​«Халқ қабулхонаси​»​ ва Бош прократуранинг ​«Ишонч телефони​»​ орқали, жами ҳисобда 5,196 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ҳозирда уларнинг сони 2629тага камайган. Мурожаатларнинг 292таси қаноатлантирилиб, 1457тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган ҳамда фуқаролар томонида 290та миннатдорлик ва ташаккурномалар билдирилган.

​«Асосий янгилик шундаки, энди барча судлар Олий Суд коорпоратив тармоғига уланиб, энди жараёнларни онлайн кузатиш, транслация қилиш имкониятлари яратилди. 1-октабрь санасидан бошлаб судьялар ўртасида ишларни автоматик тақсимлаш тизими ишга туширилди. Ҳозирга келиб, Яшнобод, Яккасарой ва Чилонзор туманларида суд мажлисларини интернет орқали онлайн транслация қилиш учун барча шароит яратилди ва ўз ишини бошлади. Бу эса судларнинг очиқлигини, шаффофлигини таъминлайди»​, — дейди​ Исломов.

Тадбир иштирокчиларига Жиноят ишлари бўйича, Маъмурий жавобгарлик, Фуқаролик бурч ва ҳуқуқлари ҳамда қатор долзарб масалалар юзасидан қисқа тушунтиришлар берилди. Қатнашувчилар ўзларини қизиқтирган ва дуч келган ҳолатлар доирасида саволларига жавоб олишди.

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид