Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ инсониятга хавф солувчи глобал таҳдидлар анъанавий рўйхатини эълон қилди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти инсониятга хавф солувчи 10 та глобал таҳдиддан иборат ҳар йиллик рўйхатни эълон қилди. Ушбу рўйхатга илк бор эмлашдан атайлаб бош тортиш киритилди.
ЖССТнинг таъкидлашича, бу тренднинг давом этиши вакцинаси бор касалликлар эпидемиясига қарши кураш бўйича кўп йиллик муваффақиятни хавф остига қўяди. Ҳисоботда айтилишича, мисол учун, қизамиқ билан касалланишларнинг кўпайиши кўп жиҳатдан эмлашдан бош тортиш билан боғланган.
ЖССТ инсониятга таҳдид солувчи бошқа хавфлар орасида ҳавонинг ифлосланиши, гриппнинг янги пандемияси, антибиотикларга чидамли янги юқумли касалликлар пайдо бўлиши, ривожланаётган давлатлардаги тиббий ёрдам тизимини айтиб ўтган.
ЖССТ маълумотларига кўра, ҳозирда эмлаш ҳар йили 2-3 миллионта барвақт ўлимнинг олдини олишга имкон беради.
Мавзуга оид
20:58 / 26.05.2026
Африкадагилар Эбола безгаги тарқалишини жиловлай олмаяпти
22:16 / 25.05.2026
ЖССТ Конгода Эбола эпидемияси назоратдан чиқиб кетгани ҳақида огоҳлантирди
18:24 / 22.05.2026
Эбола янги штаммига қарши вакцина фақат олти-ўн ойдан кейин тайёр бўлади – ЖССТ
20:13 / 19.05.2026