Филиппиннинг энг бой одами ҳаётдан кўз юмди
Филиппиннинг энг бой одами, бизнес-магнат, SM Investments Corporation (SMIC) компаниясининг фахрий раиси Генри Си 19 январь эрталаб 94 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда The Philippine Star нашри маълум қилди.
“У яхшироққа айланган дунёни тарк этаётганини билган бахтли инсон эди. У Филиппин чакана савдоси, банкинг ва кўчмас мулки рамзи бўлган. Энг асосийси, у ғамхўр ота ва художўй одам эди. Мен уни соғиниб қоламан”, деб айтган SMIC директорлар кенгаши раиси Хосе Сио.
Миллиардернинг вафот этгани компаниянинг расмий баёнотида маълум қилинган, бу хабарни унинг оиласи тасдиқлаган. Тадбиркор уйқусида вафот этган, бошқа тафсилотлар келтирилмаган.
Си Forbes журнали талқинига кўра, 18,3 млрд долларлик бойлик билан 2018 йилда Филиппиннинг энг бадавлат одамлари рўйхатига етакчилик қилган.
Генри Си хитой ва филиппин илдизларига эга бизнес-магнат, сармоячи ва саховатпеша инсон бўлган. У кўчмас мулк, банкинг, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда фаолият юритган. SM Prime Holdings компаниясига асос солган.
Мавзуга оид
22:16 / 11.11.2024
Филиппинга «Торажи» тўфони ёпирилди
17:55 / 10.11.2024
Хитой Филиппиннинг денгиз зоналарига оид қонунига жавобан патрулликни кучайтиради
13:10 / 29.10.2024
Филиппинда «Трами» тўфони туфайли 5,7 млн киши уйини ташлаб кетди
20:34 / 27.10.2024