Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Reuters АҚШ ва Хитой ўртасида тайёрланаётган савдо келишуви тафсилотларидан хабар топди
Фото: AP
АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо урушида ярашув сулҳини тузишда мажбурий шарт Вашингтон томонидан Пекин ваъда қилган савдо ислоҳотлари ўтказилишини мунтазам текшириб туриши бўлиши мумкин. Бу ҳақда икки давлат ўртасидаги музокаралар боришидан хабардор бўлган манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.
“Битим тузилса ҳам тарифлар хавфи йўқолмайди”, деб айтган манбалардан бири.
Хитой томони Вашингтоннинг бу шартини хушламай қабул қилган, бироқ бу музокаралар тўхташи учун сабаб бўлмаган. Хитой томонига яқин манбанинг таъкидлашича, АҚШ “вақти-вақти билан текширув ўтказишни” истамоқда, бироқ қанчалик даражадалиги ҳозирча номаълум.
Манбалардан бирининг айтишича, “бу камситишга ўхшайди”. “Бироқ икки томон ҳам Хитой ҳукуматининг юзи шувут бўлмайдиган бирор йўлни топишар”, деб қўшимча қилган манба.
Манбаларнинг таъкидлашича, янги тарифлар киритиш хавфи ислоҳотларни давом эттириш учун қўлланади.
Вашингтон ва Пекин ўртасидаги савдо уруши АҚШ президенти Дональд Трамп Пекинга икки давлат ўртасидаги савдо шартларини ўзгартирадиган бир қатор талабларни бажариши учун босим ўтказиш мақсадида Хитой товарларига божлар киритгандан кейин авж олган. Ушбу талаблар Хитойнинг интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш, технологияларни бериш, саноат субсидиялари ва бошқа савдо масалалари бўйича сиёсатини ўзгартиришини ўз ичига олади.
Мавзуга оид
09:52
Трамп Ҳўрмуз бўғозидаги «Озодлик лойиҳаси» тўхтатилишини маълум қилди
08:28
АҚШ Ҳўрмуз бўғози бўйича янги резолюция лойиҳасини тақдим этди
22:40 / 05.05.2026
АҚШ президенти Эронга курашни давом эттиришдан воз кечишни маслаҳат берди
13:42 / 05.05.2026