Ўзбекистон | 19:29 / 21.01.2019
33007
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Германия 8 млрд евролик лойиҳалар бўйича келишувларга эришган

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федерал канцлери Ангела Меркелнинг музокаралари олдидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказилди.

Унда томонлар ўртасида 8 миллиард евродан зиёд қийматдаги лойиҳалар бўйича келишувларга эришилгани қайд этилган.

«Томонлар инвестиция ва технологиялар соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканини билдирди. Ўзбекистон Президенти ташрифи арафасида ўтказилган бизнес-форумда 8 миллиард евродан зиёд қийматдаги янги лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилгани, бошқа битимлар бўйича ишлар давом этаётгани маълум қилинди», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.  

Шунингдек, немис тили чуқурлаштирилган ҳолда ўқитиладиган мактаблар тармоғини кенгайтириш, Германиянинг етакчи олий таълим муассасалари билан алоқаларни ривожлантириш борасидаги ҳамкорлик учун улкан салоҳият мавжудлиги таъкидланган.

Мавзуга оид