Иқтисодиёт | 12:02 / 22.01.2019
12938
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 33,8 млрд долларни ташкил қилди

Фото: Getty Images

2018 йил январь-декабрь ойлари якунларига кўра, республикада ташқи савдо айланмаси 33 815,3 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 27,3%га ўсди.

Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, экспорт ҳажми 14 257,9 млн. АҚШ долларга (ўсиш суръати 13,6%) ва импорт ҳажми 19 557,4 млн. АҚШ долларига (ўсиш суръати 39,6%) етди. Ташқи савдо салдоси минус 5 299,5 млн. АҚШ долларини ташкил қилди.

Қайд этилишича, сўнгги йилларда ҳукумат томонидан саноат тузилмасини диверсификация қилишни, экспортни қўллаб-қувватлаш, импорт ўрнини босувчи товар ва маҳсулотларни ишлаб чиқаришни янада оширилиши натижасида экспорт таркибида сезиларли ўзгаришга эришилган.

Шу билан бирга таъкидлаб ўтиш керакки, 2018 йилнинг декабрь ойида экспорт қилинган товар ва хизматлар, ноябрь ойига нисбатан 1 930,0 млн. АҚШ долларга кўпроқ экспорт қилинди, товар ва хизматлар импорти ҳажми эса ноябрь ойига нисбатан 392,5 млн. АҚШ долларига кўпроқдир.

Мавзуга оид