Статистика: Ўзбекистонда энг кўп ойлик банкирларда, энг ками шифокор ва ўқитувчиларда
2018 йил январь-декабрь ойларида Ўзбекистон Республикасида энг юқори ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи банк соҳаси ходимларида қайд этилди, энг ками - соғлиқни сақлаш соҳасида. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси сайтида хабар берилган.
Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикасида ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 1,8 млн сўмни (216 АҚШ доллари) ташкил этди. Бу кўрсаткич 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 25,0%га ўсган.
Иш ҳақига устама, мукофот, рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар, компенсация ва ишланмаган вақт учун ҳақ каби тўловлар киритилган, шунингдек унинг таркибида жисмоний шахслар даромад солиғи, ижтимоий суғурта ва касаба уюшмасига тўловлар ҳам мавжуд.
Ўзбекистонда энг юқори даромадлар банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти соҳаларида: улар бир ойда ўртача 3,5 млн сўм (420 доллар) олишади.
Энг кам ойлик иш ҳақи таълим соҳасида - 1,3 млн сўм (156 доллар) ҳамда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида - 1,1 млн сўм (130 доллар).
Савдо ходимларининг ўртача ойлик иш ҳақи 1,9 млн сўмни (228 доллар) ташкил этди, қурилишда - 2,2 млн сўм (265 доллар), ташиш ва сақлашда - 2,5 млн сўм (300 доллар), санъат, кўнгилочар ва дам олиш соҳасида - 1,6 млн сўм (190 доллар).
2018 йилнинг ноябрь ойи бошида Ўзбекистон ҳукумати давлат ишидаги ходимлар иш ҳақини оширишга қарор қилди: ўқитувчиларга - 10 фоиз, тиббиёт ходимларига - ўртача 26,5 фоиз.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳукумат меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасига ўзгартириш киритганди.
Мавзуга оид
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди
08:10 / 29.10.2024
Ўзбекистонда ўртача неча ёшда никоҳ қурилаётгани айтилди
11:19 / 25.10.2024