Жаҳон | 19:16 / 22.01.2019
18893
1 дақиқада ўқилади

Юлия Тимошенко Украина президентлигига номзод этиб кўрсатилди

Фото: REUTERS/Valentyn Ogirenko

«Батькившчина» партияси ўз етакчиси – Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенкони президентликка номзод этиб кўрсатди.  

Тимошенконинг сайловолди дастури мамлакатга янги иқтисодий йўналиш зарурлигига асосланади. Унинг сўзларига кўра, уч йилдан буён 100дан ортиқ экспертлар ушбу йўналишни ишлаб чиқиш устида иш олиб бормоқда.  

Юлия Тимошенконинг фикрига кўра, Украинанинг янги иқтисодий йўналиши мамлакат молиявий сиёсатини ўзгартиришни – Миллий банк устидан тўлиқ давлат назорати ўрнатиш, инфляцияни тўхтатувчи амалдаги механизмларни жорий этиш, янги солиқ тизимини ишлаб чиқиш, кредит сиёсатини ўзгартириш ва аҳоли даромади даражасини оширишни кўзда тутади.

Юлия Тимошенко Днепропетровскда туғилган бўлиб, 58 ёшда. У 1998 йилда Олий рада депутати сифатида сиёсатга қадам қўйган.

Мавзуга оид