Афғонистонда 126 нафар ҳарбийнинг ўлимига сабабчи бўлган террорчи ўлдирилди
Афғонистонда Вардак вилоятидаги ҳарбий комплексга уюштирилган ҳужум ортида турган толиблар қўмондони йўқ қилинди. Бу ҳақда Reuters ушбу мамлакатнинг разведка фаолияти олиб борувчи махсус хизмати - Миллий хавфсизлик директоратига (МХД) асосан хабар бермоқда.
Хабар қилинишича, бу шахс 22 январь, сешанба куни кечқурун юз берган авиаҳужум вақтида ўлдирилган. Жангарининг тўлиқ исми кўрсатилмаган. «Номан, етти киши билан бирга, МХД ходимлари уни аниқлаганидан кейин нишонга олинди», - дейилади баёнотда. Шунингдек, унда кўрсатилишича, махсус хизмат террорчиларни таъқиб этиш ва йўқ қилишни давом эттириш ниятида.
Агентликнинг қайд этишича, «Толибон» ҳаракати қўмондон ўлимини тасдиқламаган.
Вардак вилоятида хавфсизлик кучлари базасига ҳужум 21 январь куни содир бўлди. Ўшанда Афғонистон Мудофаа вазирлигидаги манбалар ҳарбий машғулот марказидаги портлаш оқибатида 126 киши ҳалок бўлганини маълум қилишди. Шу билан бирга, расман 36 киши ҳалок бўлгани ва 58 инсон жароҳат олгани хабар берилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВ «Толибон» асосчисининг ўғли ўлдирилгани ҳақида хабар берганди.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
22:45 / 02.11.2024