Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ички ишлар вазирлиги муқаддам содир этилган йирик жиноятлардан бир нечтасини фош этди
2019 йил 10 январдан 20 январга қадар бўлган вақт давомида аввал қайд қилиниб, очилмай қолган жиноятлардан 54 таси фош этилди. Улар ўғирлик, талончилик, фирибгарлик ва бошқа турдаги жиноятлардир. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВБАБ хабар қилмоқда.
Хусусан, Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида 2018 йил 25 ноябрь куни номаълум шахс “Нафис стома сервис” масъулияти чекланган жамиятга қарашли стоматология биносига эшик қулфини бузиш йўли билан кириб, у ердан шу ташкилот раҳбарига тегишли бўлган 27 млн 400 минг сўм пулларини ўғирлаб кетган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Тошкент вилоятининг Бекобод туманида яшовчи ҳеч қаерда ўқимайдиган 17 ёшли Ш.А. содир этганлиги аниқланиб, ушланди.
Шунингдек, Тошкент шаҳрининг Сергели туманида 2018 йил 18 сентябрь куни ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2016 йил март ойида Чилонзор туманида яшовчи У.И. “Сергели ихтисослашган автомашина бозори” масъулияти чекланган жамият ҳудудида Мирзо Улуғбек туманида яшовчи Г.Р.га тегишли нархи 8 000 АҚШ доллари бўлган “Матиз” русумли автомашинани пулини бўлиб бериш шарти билан 13 000 АҚШ долларига ижара сифатида келишиб, автомашинани олиб кетган ва шу кунга қадар пулларни бермай автомашинани қайтариб бермаганлиги кўрсатилган. Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида У.И. қўлга олинган.
2018 йил 4 декабрь куни Самарқанд вилояти Пайариқ туманида яшовчи М.Қ. ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 3 декабрь куни номаълум шахс Рудакий кўчаси 86-уй олдида унга автомашина олиб беришликни айтиб, унинг ишончига кириб, 2 200 АҚШ долларини олиб, шу кунга қадар берган ваъдасини бажармай пулларни қайтариб бермаганлигини маълум қилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Сирдарё туманида яшовчи И.К. содир этганлиги аниқланиб, ушланди.
Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳрида 2018 йил 19 октябрь куни номаълум шахс “Арсиф Агро” масъулияти чекланган жамиятга тегишли савдо дўконига эшик ойнасини синдириш йўли билан кириб, у ердан умумий қиймати 21 293 010 сўмлик 16 дона турли хилдаги мобиль телефонларини ўғирлаб кетган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қувасой шаҳар “Арсиф” МФЙда яшовчи Д.М. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.
Қайд этилишича, ҳозирги кунда мазкур ҳолатлар юзасидан қўзғатилган жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
13:30 / 16.06.2026
Тошкентда мактаб ўқувчилари иштирокидаги жиноий гуруҳ ушланди
20:25 / 10.06.2026
Қозоғистонда жинсий зўравонлик жиноятлари тергови аёл терговчиларга топширилади
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
11:51 / 22.05.2026