Ўзбекистон | 12:12 / 23.01.2019
25522
2 дақиқада ўқилади

Кластерлар фаолиятидаги тизимли муаммолар маълум бўлди

Фото: Flickr

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалиги кластерлари ҳамда пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ташкилотлари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Қайд этилишича, ўрганишлар пахта, ғалла, мева-сабзавот ва бошқа йўналишлардаги кластерлар фаолиятини самарали йўлга қўйишда ўз ечимини кутаётган тизимли муаммолар ва тўлиқ фойдаланилмаган имкониятлар мавжудлигини кўрсатган, хусусан:

биринчидан, кластерлар фаолиятини тартибга солиш бўйича ягона норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинмаган ҳамда уларнинг муаммоларини тезкор ҳал этишга амалий ёрдам кўрсатувчи ягона тизим мавжуд эмас;

иккинчидан, маҳаллий ҳокимликлар томонидан кластерлар учун ер майдонларини ўз вақтида ажратилишида муаммолар мавжуд;

учинчидан, кластерларнинг айланма маблағлари етишмаслиги сабабли улар томонидан қўшимча минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни импорт қилишда қийинчиликлар юзага келмоқда;

тўртинчидан, банклар томонидан кластерларга кредит маблағлари ажратилиши учун бўлғуси ҳосилни гаровга қўйиш амалиёти йўлга қўйилмаган;

бешинчидан, ғўзани вегетация даврида суғориш ишлари ўз вақтида амалга оширилишига сув ва электр энергияси таъминотидаги узилишлар салбий таъсир кўрсатмоқда;

олтинчидан, кластерлар томонидан ишлаб чиқарилаётган техник чигитни Ўзбекистон республика товар-хомашё биржа савдолари орқали сотишда чекловлар мавжуд.

Мавзуга оид