Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти Япониядаги ватандошимиз томонидан тарғиб этилди
“Fukuoka international centre” Халқаро ўқитувчилар жамоасининг Ўзбекистон бўйича вакили, ватандошимиз Маҳбуба Камолова Японияда 200 га яқин талабалар ва уларнинг ота-оналари учун тарғибот тадбирини ташкил этди”, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбир Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини Японияда кенг тарғиб қилиш, япон ёшларини мамлакатимиз ва унинг туризм имкониятлари билан яқиндан таништириш мақсадида ўтказилди.
Тадбир иштирокчиларига мамлакатимиз, халқимизнинг бой урф-одат ва анъаналари, миллий либослари, тарихий шаҳарлари, миллий таомлари ва бетакрор табиати ҳақида маълумотлар берилиб, Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини ўзида акс эттирган видеороликлар ҳамда фотосуратлар намойиш этилди.
Маҳбуба Камолованинг айтишича, у 2014 йилдан буён Япония мактаблари, коллежлари, университетлари ва маданият уйларида Ўзбекистон ҳақида турли мавзуларда тақдимот ва тадбирлар ўтказиб келади.
“Ҳар бир тадбирдан сўнг японларнинг юртимиз маданияти, тарихи, турмуш тарзига бўлган қизиқишларининг ортганлигини ҳис қилардим. Бу сафардаги тадбирни Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда ташкил этдик ҳамда қўмита томонидан тақдим этилган Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини акс эттирувчи тарғибот материаллари, жумладан видеороликлар, расмлар ва бошқа воситалардан фойдаланилди. Тақдимотим жонли ва қизиқарли ўтди, шу билан бирга, Ўзбекистон тингловчиларда туризм маскани сифатида қизиқиш уйғотди”, дейди у.
Қайд этилишича, 2019 йил давомида Маҳбуба Камолова билан биргаликда қатор шу каби тадбирларни ташкиллаштириш режалаштирилган.
Мавзуга оид
17:59 / 24.06.2026
638 млн сўм - Ўзбекистондан ўтувчи ҳашаматли поездга чипта савдоси очилди
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
12:02 / 18.06.2026
“Шовқин ва чангдан зада бўлдик” – портлатиш ишлари туризм қишлоғига тинчлик бермаяпти
10:15 / 17.06.2026